БОТУЛИЗМДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Ҳар қандай касалликлар каби ботулизмнинг олдини олиш ҳам инсоннинг ўз қўлида. Ботулизм хавфли касаллик ҳисобланиб, эътиборли ва эҳтиёт бўлинг. ▶️ Ботулизм (сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, botulus – колбаса) оғир токсикоинфекцион ҳолат бўлиб, нерв тизими шикасти, асосан узунчоқ ва орқа мия шикастланиши, офтальмоплегик ва бульбар синдромлар устунлиги билан кечадиган оғир хасталикдир.
▶️ Ботулизм касаллиги қўзғатувчиси биринчи марта 1817 йилда колбаса истеъмол қилиб, заҳарланган бемор организмидан топилган.
▶️ Ўша йили унинг эпидемиологияси ва клиникаси матбуотда ёритилган ва унга ботулизм номи берилган.
▶️ Ботулизм сапрозоонозлар гуруҳига киради. Ботулизм микробининг асосий манбаи қорамол ва қўй-эчкилар, шунингдек, сувда яшайдиган ҳайвонлар (балиқ, моллюскалар, қисқичбақалар) ҳисобланади. Ҳайвонлар ахлати билан ташқарига чиқарилган микроблар споралар ҳосил қилиб, йиллар давомида ўзининг токсик-заҳарли хусусиятини йўқотмайди.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?18-01-2024, 17:08
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?22-11-2024, 11:50
Сиз бу ҳакда билишингиз керак!22-11-2024, 11:54
ЛАҲЗАДА ЮҚУВЧИ КАСАЛЛИК1-08-2025, 15:11
ШАМОЛЛАШДАН САҚЛАНИШ ЧОРАЛАРИ4-11-2025, 12:06











