ШАМОЛЛАШДАН САҚЛАНИШ ЧОРАЛАРИ
            Куз фасли кириб келиши билан аҳоли ўртасида “шамоллаш касалликлари” деб аталадиган нафас олиш йўллари яллиғланиш ҳолатлари кўпайиши кузатилади. Бунинг асосий сабаби — ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) ва мавсумий грипп вирусларидир.
Грипп ижтимоий аҳамиятга эга бўлган юқумли касаллик бўлиб, унинг вируслари қушлар ва айрим ҳайвонлар организмида ҳам шаклланиб, одамларга юқиши мумкин. Вируслар нафас йўллари ҳужайраларида кўпайиб, қон орқали бутун организмга тарқалади.
Гриппнинг белгиларига тумов, йўтал, аксириш, томоқ оғриши, овоз бўғилиши, юқори тана ҳарорати, бош оғриши ва умумий холсизлик киради. Касаллик асосан ҳаво-томчи ва маиший алоқа орқали юқади.
Шуни таъкидлаш жоизки, гриппдан кейин кўп ҳолларда кўз ёки эшитиш нерви неврити каби асоратлар қолиши мумкин. Замонавий ҳаёт шароитида одамларнинг кўп мулоқотда бўлиши ва транспорт воситаларидан умумий фойдаланиши вирус тарқалишини тезлаштиради.
Мавсумий гриппга чалинмасликнинг энг самарали чораси — вакцинациядир. Гриппга қарши эмлаш ишлари аҳоли яшайдиган ҳудудлардаги оилавий поликлиникаларда амалга оширилади. Шу билан бирга СЭО ва ЖСБ мутахассислари ҳамда оилавий шифокорлар аҳоли ўртасида эмланишнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.
Касаллик енгил кечган ҳолларда беморлар уй шароитида даволаниши мумкин. У ҳолда бемор алоҳида хонада бўлиб, иситма тушгунча ётоқ режимига риоя этиши лозим. Даво жараёнида малина, лимон, асал қўшилган иссиқ чой, сут ва тўйимли озиқ-овқатлар тавсия этилади.
🖊З.УМИРОВА,
Хива туман СЭО ва ЖСБ олий тоифали врач-эпидемиологи.

Ctrl
                    Enter
                Xatoligni aqniqladingizmi?
                    Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.