ЛАҲЗАДА ЮҚУВЧИ КАСАЛЛИК
Ўткир юқумли қизамиқ касаллиги қадим замонлардан маълум. Бу касаллик бир ёшгача бўлган чақалоқлар ва 5 ёшдан 30 ёшгача бўлган аҳоли учун айниқса хавфли. Унинг манбаи шу касаллик билан оғриган беморлар ҳисобланади. Гаплашганда, аксирганда, йўталганда, бола йиғлаганда, шиллиқ зарралари билан ҳавога тушиб, соғлом болага бир лаҳзада юкади.
Бемор чиқиб кетган хонада касаллик юқиш хавфи 30 дақиқадан ортиқ бўлмайди, шу сабабли хонани шамоллатиш кифоя. Қизамиқ учун мавсумийлик хос бўлиб аксари касаллик қиш, баҳор ойларида кўп учрайди. Касаллик билан оғриб ўтгандан кейин бир умрга иммунитет қолади.
Касаллик кечишига кўра 5 та давр тафовут қилинади: яширин, катарал, тошма тошиш, доғ тушиши, соғайиш даври. Болаларда касаллик аломатлари бирдан эмас, балки инфекция юққандан кейин орадан 9-11 кун ўтгач, қуйидаги белгилар билан намоён булади: тумов, бўғиқ йўтал, кўз ёшланиши, бемор ёруғликка қарай олмаслиги, харорат 38-39° даражага кўтарилиши, Лунж, лаб, милк шиллиқ пардаларига (энантема) оқ доғлар тушиши.
Қизамиқ касаллиги асоратлари билан ҳавфли. Беморлар яхши парвариш қилинмаганда, даво кеч бошланганда қуйидаги асоратлар пайдо бўлиши мумкин: ларингит, отит, стоматит, диспепсия, энтероколит, менингит, менингоэнцефалит.
Ҳозирги вақтда қизамиқ профилактикаси тирик қизамиқ вакцина билан ўтказилади, вакцинация 95-97 фоиз турғун доимий иммунитет пайдо қилади, касаллик оғир шаклда кечишининг ва асоратларининг олдини олади.Вакцина 12 ойликда ва ревакцинация 6 ёшда ўтказилади.
Зулфия УМИРОВА
Хива туман СЭО ва ЖС бўлими олий тоифали врач-эпидемиологи.
https://t.me/gazetaxivatongi/7061

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.