Сиз бу ҳакда билишингиз керак!
Қопағон итдан эҳтиёт бўлинг!
Афсус билан таъкидлаш жоизки, аксарият фуқаролар уй шароитида ит сақлаш қоидаларига риоя қилишмайди. Оқибатда ит тишлаш ҳолатлари учраб туради. Ҳўш, бундай ноҳушликни олдини олиш учун нима қилиш керак? Хар бир фуқаро ит сақлаш қоидаларига риоя қилиши, бунда аввало уни шу худуд ветеринария врачи рўйхатида хисобда туриши, тегишли паспорт берилиши, қутуришга қарши эмланиши, одамларга жарохат етказмаслиги учун алохида уйчада сақланиши, овқатланадиган идиши ҳамда ветеринар ходимлар кузатувида бўлиши зарур. Қайд қилинаётган жабрланишларнинг 80 фоизи эгали хайвонлар асосан, итларга тўғри келмоқда.
Хар йили хайвон тишлашидан жабрланганларни қутуришга қарши эмлаш учун (антирабик вакцина, антирабик иммуноглобулин ) жуда катта маблағ сарфланади.
Шунингдек, фуқаролар ҳайвон (ит) тишлаши натижасида ҳам жисмоний, ҳам моддий, ҳам маънавий зарар кўради. Энг даҳшатлиси, уларда бунинг натижасида 100 фоиз ўлим муқаррар бўлган қутуриш касаллигининг юқиш хавфи туғилади. Қопағон итдан эҳтиёт бўлинг!
Мавсумий грипп инфекциясига қарши қандай эмланади?
Грипп- бу инсоният касалланишида етакчи ўринни эгалловчи юқумли касаллик ҳисобланиб, французчадан “чангаллаш” маьносини билдиради. Грипп касаллигининг махаллий белгиларига тумов, йўтал, аксириш, томоқ оғриши, овоз бўғилиши ва бошқалар, умумий белгиларга кучли интоксикация, юқори тана харорати, хушдан кетиш, бош оғриши ва бошқалар киради. Одамларга грипп асосан, хаво-томчи ва маиший-алоқа йўллари орқали юқади.
Мавсумий гриппга чалинмаслик ёки шамоллашни енгил турларида ўтишига фақатгина грипп инфекциясига қарши эмланиш асосий чора хисобланади. Эмлаш ишлари ахолининг турар- жойларидаги оилавий поликлиникалар эмлаш хоналарида ўтказилади. Бу ҳақда СЭО ва ЖС бўлими ходимлари ҳамда оилавий шифокорлар грипп инфекциясига қарши вакцина билан эмланиш зарурлиги тўғрисида аҳоли ўртасида тушунтириш- тарғибот ишларини олиб боришмоқда. Ушбу касаллик билан оғриган беморлар асосан, уй шароитида даволанадилар; оғир кечган, асорат берган холларда касалхонага ётқизилади. Уйда даволанган беморлар алоҳида хонада ётқизилиб, иситма тушгунча ва интоксикация аломатлари йўқолгунча ётоқ режимига риоя қилиши шарт. Беморга малина, лимон, асал қўшилган иссиқ чой, иссиқ сут, осон ҳазм бўладиган тўйимли овқатлар тавсия этилади ва поливитаминлар буюрилади.
З. УМИРОВА,
СЭО ва ЖСБ
олий тоифали врач-эпидемиологи.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?18-01-2024, 17:08
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?22-11-2024, 11:50
Соғлом овқатланиш маданияти2-05-2024, 14:59
ҚИЗАМИҚ АҲОЛИ УЧУН ХАВФЛИИ?22-11-2024, 11:49
Махсус укув-тактик машгулот10-02-2024, 20:23