ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?
Ботулизм одамларга ифлосланган озиқ-овқат ёки масаллиқларни истеъмол қилиш оқибатида юқади. Натижада уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрлашда етарли иссиқлик ва босим ҳосил қилишнинг иложи йўқлиги сабабли, овқатдан заҳарланишнинг оғир шакли бўлган-ботулизм касаллигининг келиб чиқиш эҳтимоли ошади. Айниқса, уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини турли маросимларда кўпчилик томонидан истеъмол қилиниши одамларнинг оммавий равишда овқатдан заҳарланишига олиб келади.
Ботулизм касаллиги айниқса болалар ва қарияларда оғир кечади. Касалликни олдини олиш учун озиқ-овқат махсулотлари сақланадиган омборлар қаттиқ санитария назорати остида бўлиши керак. Колбаса, консерва тайёрлаш, масаллиқларни тузлаш, қуритиш жараёнларида айниқса санитария қоидаларига алохида ва жиддий эътибор бериш керак.
Уй-шароитида сабзавот ва бошқалардан консерва маҳсулотларини тайёрламаслик, савдо шаҳобчаларидан консерваланган маҳсулотлар харид қилишда уларни сифат сертификатини суриштириш,фақат завод ва цехларда тайёрланган ҳамда сифати кафолатланган консерва маҳсулотларини сотиб олиш, шунингдек уларни қоронғи ва салқин жойда сақлаш тавсия этилади.
Унутманг, қопқоғи кўтарилган, ичидаги маҳсулотларининг кўриниши ўзгарган ва суви лойқаланган консерва банкаларини сотиб олиш ва очиб истеъмол қилиш мумкин эмас. Уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрламанг, ўзингиз ва оила аъзоларингизни ҳаётини хавф остига қўйманг!
Зулфия УМИРОВА,
Хива туман СЭО ва ЖС бўлими олий тоифали врач-эпидемиологи.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?18-01-2024, 17:08
Сиз бу ҳакда билишингиз керак!22-11-2024, 11:54
Соғлом овқатланиш маданияти2-05-2024, 14:59
Ботулизм касаллигининг профилактикаси хамда иш жараенида санитари-гигиена коидаларига риоя килиш буйича профтлактик тадбирлар утказилди ва эслатмалар таркатилди.18-01-2024, 17:10
Профилактик тадбир29-02-2024, 10:47