ЛЕЙШМАНИОЗЛАР ВА УЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Лейшманиоз — дунёнинг 98 та давлатида тарқалган, тропик касалликлардан бири бўлиб, тахминан 350 миллион одамнинг ушбу касаллик билан касалланиш эҳтимоли мавжуд. Лейшманиозлар — трансмиссив протозой касалликлари бўлиб, уларнинг қўзғатувчиси лейшманиялар (Leishmania)дир. Ушбу касаллик искабтопарлар (Пҳелеботомус) орқали тарқалади. Искабтопарлар бемор одамлар, итлар ва итсимонлар (бури, чиябури, тулки) оиласига кирадиган ҳайвонлардан юқишади. Касаллик май ойидан октябргача мавсумий бўлиб, Ўзбекистонда виссерал ва тери-лейшманиози кўпроқ учрайди.
Виссерал лейшманиоз Ўзбекистонда Наманган, Навоий, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тарқалган. Касаллик манбаи — итлар ва итсимонлар оиласига кирувчи ҳайвонлар ҳисобланади. Виссерал лейшманиоз ўз вақтида даво кўрилмаса, юз фоиз ўлим ҳолати билан якунланиши мумкин. Касаллик асосан 5 ёшгача болалар ва иммунитети паст бўлган катталарда кўпроқ учрайди. Белгиларидан жигар ва талоқнинг катталашиши, шишлар, озиб кетиш (кахексия) ва гиперпигментация (кала-азар) ажралиб туради. Даво кўрилмаса, касаллик фатал бўлиши мумкин.
Тери-лейшманиоз Ўрта Осиё, Кавказ ва Африка давлатларида кенг тарқалган. Ўзбекистонда зооноз ва антропоноз шакллари мавжуд. Зооноз тери лейшманиози чўл ҳудудларида, катта қум ва қизил думли сичқонлар ва бошқа кемирувчилар орқали тарқалади. Касаллик тез юзага келиб, яширин даври 1 ҳафтадан 1-2 ойгача бўлиши мумкин. Антропоноз тери лейшманиози шаҳарларда ёки шаҳар типидаги поселкаларда таркилади. Касаллик асосан болалар орасида кўпроқ учрайди ва ёз ва куз ойларида мавсумийлик билан таркилади.
Лейшманиоздан ҳимояланиш учун профилактика чораларини кўриш зарур. Биринчи ўринда искабтопарларни йўқотиш ва уларнинг чақишидан ҳимояланиш ётади. Аҳоли яшаш жойлари ва искабтопарларнинг кўпайиш жойларида санитария чоралари, парранда ва ҳайвонлар сақланадиган хўжалик хоналари, ертўлалар ва чиқинди тўпланган жойларда инсектитсидлар билан ишлаш муҳим. Шунга қўшимча, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетиш, ертўлаларни қуритиш ва бута-чангалзорларни йўқотиш искабтопарларнинг кўпайишини чеклайди. Ушбу профилактика чоралари орқали лейшманиозни тарқалишини камайтириш мумкин.
Самарали курашиш учун профилактик тадбирлар ва эрта даволаш муҳимдир. Касалликнинг илк белгиларини сезгандагина шифокорга мурожаат қилиш ва касалликнинг асоратларидан сақланиш лозим.
🖊Н.РАХМОНОВА,
Хива туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими энтомологи.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.