ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ "А" ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
Сариқ касаллиги деб ном олган вирусли Гепатит "А" юқумли ичак инфекциялари гуруҳиг кирадиган антропоноз касаллигидир. Гепатит "А" фекал-орал йўли билан юқади. Бемор аҳлати билан сув, озиқ-овқат маҳсулотларини ифлосланиши жуда хавфлидир. Бундай ҳолларда одамлар ёппасига касалланадилар. Гепатит "А"дан соғайган одамда умрбод сақланадиган иммунитет пайдо бўлади.
Гепатит "А" асосан боғча ва бошланғич мактаб ёшидаги 14 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Бу касаллик куз-қиш ойларида кўп учрайди. Аҳоли етарли миқдорда водопровод билан таъминланмаган бўлса ва шунингдек, аҳоли яшайдиган жойларда канализация тармоқлари ўтказилмаган бўлса, касаллик тез тарқалади.
Гепатит "А" касаллиги катарал ёки гриппга ўхшаган хилида касаллик бирданига бошланади. Эти увишади, ҳарорати кўтарилади, боши оғрийди, тумов белгилари кўринади, бурни битиб, томоғи оғрийди, мадори қурийди, иштахаси йўқолади. Кейин грипп ёки ўткир респиратор касаллиги деб ташхис қўйишади. Бошланғич даврининг иккинчи хилида диспептик аломатлар, яьни кўнгил айниши, қусиш, ошқозон соҳасида оғриқ, ўнг қовурғага оғирлик сезилади. Бундай ҳолларда "гастрит" ёки "овқатдан заҳарланиш" деб ташхис қўйишади. Бундан ташқари кўз оқи ва пастки қовоқ шиллиқ қавати, тирноқ ва терининг сарғайиши, пешобнинг қизариши, нажаснинг оқариши кузатилади.
Касалликнинг юқиш хавфи унинг яширин, бошланғич даврлари ва сариқлик белгиларисиз кечадиган турларида юқори бўлади. Бунда бемор ўзи билмаган ҳолда оила-аъзоларига ва яқинларига юқтириши мумкин. Шунинг учун бемор фойдаланган идишларни, пол, эшик тутқичларини ва ишлатилишига қараб бошқа буюмларни мунтазам зарарсизлантирувчи воситалар билан артиб туриш керак. Касаллик белгиларига бефарқ қараш, унинг узоқ давом этишига сабаб бўлади.
Вақтида зарур чоралар кўрилмаса, жигар етишмовчилиги ва жигар циррози каби оғир асоратларни юзага келтириши мумкин. Вирусли гепатит "А" касаллаги билан касалланганда доимо пархез сақлаши, жиғилдон қайнашидан азият чекиши, вақти-вақти билан қовурға остида оғриқ бўлиши ҳамда моддий ва маънавий томондан маблағлар сарфланишини бир эслаб кўринг!
Вирусли гепатит "А" касаллигига қарши вакцина ишлаб чиқилган бўлиб, унинг афзалликлари шундаки, вакцинани қабул қилгандан кейин 15 йил кафолати билан иммунитет сақланиши исботланган.
🖋Зулфия УМИРОВА,
Хива туман СЭО ва ЖСБ эпидемиология ва иммунопрофилактика бўлими мудири.

Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ҚИЗАМИҚ АҲОЛИ УЧУН ХАВФЛИИ?22-11-2024, 11:49
ҚИЗАМИҚ АҲОЛИ УЧУН ХАВФЛИИ?13-01-2025, 16:04
Махаллабай ишлаш тизими буйича ахоли уртасида соглом турмуш тарзига риоя этиш, Кизамик касаллиги, вирусли гепатит А касаллиги, Кутуриш, Ботулизмнинг профилактикаси мавзуларида марузалар укилди ва хонадонларга эслатмалар таркатилди.14-03-2024, 12:37
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?18-01-2024, 17:08
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?22-11-2024, 11:50