Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

ҚЎЗИҚОРИНДАН ЗАҲАРЛАНИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

24-03-2025, 09:07
96

Табиатда қўзиқоринлар истеъмолга яроқли ва яроқсиз турларга бўлинади. Қўзиқориндан заҳарланишни икки тури мавжуд бўлиб, биринчи тури  баҳор ойларида, иккинчи тури ёз-куз ойларида кузатилади. Автомагистрал йўл ёқаларида, заҳарли ҳамда кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофларида ўсадиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш ҳолатлари кузатилади. Чунки машиналардан чиқадиган ис-газлар ва заҳарли моддаларни қўзиқоринлар ўзига сингдириб олади, демак бундай ҳолатларда истеъмолга яроқли бўлган қўзиқоринлардан ҳам одам заҳарланади. Истеъмолга яроқли – “сморчок” ва “строчок” қўзиқоринларидан нотўғри таом тайёрланганда ҳам киши заҳарланиб қолиши мумкин. Чунки улар таркибида заҳарли гельвелат кислота бўлиб, у сувда яхши эрийди, шунинг учун бундай турдаги қўзиқоринларни истеъмол қилишдан олдин қайнатиб, сувини тўкиб ташлаш керак. Қўзиқориндан заҳарланганда касаллик белгилари истеъмол қилинган қўзиқориннинг турига қараб, турлича намоён бўлади. Масалан, қизил мухамор таркибида мускаридин ва мускарин алкалоидлари мавжуд. Қизил мухамордан заҳарланганда касаллик белгилари 1-2 соат ўтгач намоён бўлади. Асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши мумкин, томир уриши (пульс) секинлашади ва сустлашади, беморларда алаҳсираш (галюцинация), титраш, шунингдек, кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайиши кузатилади, беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кундан кейин соғайиб кетади. Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаган вақтларда беморнинг аҳволи оғирлашиб, фожиали якун топиши ҳам мумкин. Бундай ноҳуш ҳолатларни кузатилмаслиги учун ҳар бир шахс заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши лозим. Шунингдек, Бозорлар ва савдо дўконларидан қўзиқорин харид қилганда,  ушбу маҳсулотларнинг сифатини кафолотловчи ҳужжатларнинг мавжудлигига аҳамият қилиш ва албатта турғун савдо шаҳобчаларидан харид қилиш лозим. 

Манзура Болтаева. 
Хива туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими Санитария гигиена бўлими мудири
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.