Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Sohaga oid xabarlar » Тиббиёт ташкилотларида “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади

Тиббиёт ташкилотларида “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади

24-08-2026, 15:05
16
🔴❗️❗️❗️

❗️Тиббиёт ташкилотларида “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади


💫 Баъзи хусусий ёки давлат тиббиёт муассасаларида клиник протоколлардан четга чиқиб, қўшимча текширувлар ўтказиш, ортиқча тиббий таҳлил ва зарур бўлмаган дори воситалари ёки биологик фаол қўшимчаларни буюриш ҳолатлари учраётгани сир эмас. 


📝 Шундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Рақобат қўмитаси ўртасида меморандум имзоланди.

✅ Унга кўра, вазирликнинг Комплаенс-назорат бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан вазирлик клиник протоколларига амал қилинганлиги ёки четга чиқилганлиги ҳамда соҳада турли йўналишда коррупциявий ҳолатлар юзасидан тегишли хулосалар берилади.

📌 Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 октябрдаги 667-сон қарори асосида тасдиқланган тегишли низомга мувофиқ, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайинлаш, реализация қилиш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини назорат қилишда "Сирли мижоз" тадбирларини ўтказиш белгиланган.

📹 Бундай тадбирлар фақатгина аудио ёки видеокузатув мосламаларидан яширин фойдаланилган ҳолда уюштирилади.

‼️ Айни пайтда барча тиббиёт ташкилотларида “Сирли мижоз” тадбирларига старт берилганлиги маълум қилинади.

🚑  ССВ Матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.