Соғлом овқатланиш маданияти
Тўғри ва рационал овқатланиш тамойилларига амал қилиш бевосита инсон саломатлигигига таъсир қилувчи омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам дунёнинг ривожланган давлатларида иложи борича ушбу тамойилга эътибор қаратилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Мамлакатимизда ҳам бу борада қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, жойларда уларнинг ижроси назорат қилинмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.Хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартириш, зарарли одатлардан, жумладан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмолидан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этишни камайтириш соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.Тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш бўйича барча саъй-ҳаракатлар самараси, давлат томонидан бажариладиган ташкилий ва амалий ишлардан ташқари, аҳолининг ушбу масалада умумий саводхонлиги, қолаверса, овқатланиш маданияти даражасига боғлиқ. Ҳозир аҳоли саломатлигини яхшилаш ва муҳофаза қилиш, турли-туман замонавий касалликлардан ҳимояланишда меъёрий вазнга эга бўлиш ва семирмаслик алоҳида аҳамият касб этади. Шу сифатга эга одамлар кўпинча соғлом ва узоқ яшайди, серунум меҳнат қилади.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?18-01-2024, 17:08
Махаллабай ишлаш тизими буйича ахоли уртасида соглом турмуш тарзига риоя этиш, Кизамик касаллиги, вирусли гепатит А касаллиги, Кутуриш, Ботулизмнинг профилактикаси мавзуларида марузалар укилди ва хонадонларга эслатмалар таркатилди.14-03-2024, 12:37
Грипп, Кизамик, Гижжа касалликлари, вирусли гепатит А, Кутуриш, Куйдирги, Вабо, Улат ва ККГИ профилактикаси мавзуларида ахоли уртасида маьруза утказилди14-02-2024, 09:04
Махсус укув-тактик машгулот10-02-2024, 20:23
Хива туман СЭО ва ЖС булими ходимлари томонидан Гулшан махалласида янгича Махаллабай тизими буйича санитария таргибот ишлари утказилди.17-11-2023, 12:00