Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Bo'lim yangiliklari » Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланди

28-01-2026, 11:32
22
“Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда уларнинг фаолият самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3760-сон, 22.01.2026 й.).

✅ Талабгор Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида (Марказ) ҳар 3 йилда 1 маротаба аттестациядан ўтиши шарт.

Талабгорларни аттестациядан ўтказиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида 7 кишидан иборат Аттестация комиссияси тузилади.

Комиссия аттестациядан ўтиш муддати келган талабгорларнинг рўйхатини тақдим этиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилади.

✔️ Комиссия томонидан талабгорларнинг анкетаси 10 кун ичида атрофлича ўрганиб чиқилиб, аттестациядан ўтадиган талабгорлар рўйхати тасдиқланади.

⏳ Аттестация 2 ой ичида ўтказилади.

🎙 Аттестация 5 та савол ва амалий синовлардан иборат оғзаки суҳбат шаклида ўтказилади.

🔗 Аттестация ўтказиш вақтида талабгорнинг суҳбат натижалари  5 баллик тизимда баҳоланади

Бунда камида 4 балл билан баҳоланган талабгор аттестациядан ўтган деб топилади ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади (https://t.me/huquqiyaxborot/19284).
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.