ХОНАДОНЛАРДА ИТ САҚЛАШ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ ЗАРУР

Бугунги кунда кўплаб хонадонларда ит боқиш одатий ҳолга айланган. Айримлар уни хонадонни қўриқлаш, бошқалар эса уй ҳайвони сифатида парвариш қилади. Бироқ ит сақлаш нафақат меҳр, балки катта масъулиятни ҳам талаб этади. Ҳайвонни белгиланган қоидалар асосида парвариш қилиш оила аъзолари, қўшнилар ва жамият хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, итларни назоратсиз қолдириш, ўз вақтида эмлатмаслик ва ветеринария назоратига олиб бормаслик одамларнинг тишланиши, санитария ҳолатининг ёмонлашиши ҳамда қутуриш касаллиги тарқалишига сабаб бўлиши мумкин.
Шу боис ҳар бир ит эгаси ҳайвонни ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиши, ветеринария паспортини расмийлаштириши ва белгиланган муддатларда, айниқса қутуришга қарши эмлашларни ўз вақтида амалга ошириши шарт. Мунтазам ветеринария кўриги ҳайвонларда учраши мумкин бўлган касалликларни эрта аниқлаш имконини беради.
Ит сақланадиган жой тоза, қуруқ ва шамоллатиладиган бўлиши, озуқа ҳамда ичимлик суви учун алоҳида идишлар ажратилиши лозим. Шунингдек, ҳайвон сақланадиган ҳудудни мунтазам тозалаш ва дезинфекция қилиш санитария-гигиена талабларига риоя этишнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Итларни кўчага назоратсиз чиқаришга йўл қўйилмаслиги керак. Жамоат жойларида улар боғичда олиб юрилиши, йирик ва тажовузкор зотдаги итларга эса тумшуқбоғ тақилиши лозим. Бу одамлар, айниқса болалар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Қутуриш ҳайвонлардан одамларга юқадиган ўта хавфли касаллик бўлиб, касаллик белгилари ривожланганидан кейин деярли барча ҳолатларда ўлим билан якунланади. Шунинг учун профилактик эмлаш ва ветеринария назоратига бепарволик қилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.
Ҳар бир ит эгаси ҳайвони учун масъул эканини унутмаслиги керак. Итларни тўғри парвариш қилиш, ветеринария талабларига амал қилиш ва белгиланган қоидаларга риоя этиш орқали нафақат ўз оиламиз, балки бутун маҳалла ва жамиятни қутуриш ҳамда бошқа хавфли касалликлардан асрашга ҳисса қўшамиз.
🖊З.УМИРОВА,
Хива туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими олий тоифали эпидемиолог врачи.

Агар ит одамни тишласа ёки тирнаса, жароҳатни дарҳол оқар сув ва совун билан 10–15 дақиқа давомида яхшилаб ювиш, антисептик билан ишлов бериш ҳамда зудлик билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш зарур. Ҳайвон эса ветеринария шифокори назоратига олиниши лозим.
Ҳар бир ит эгаси ҳайвони учун масъул эканини унутмаслиги керак. Итларни тўғри парвариш қилиш, ветеринария талабларига амал қилиш ва белгиланган қоидаларга риоя этиш орқали нафақат ўз оиламиз, балки бутун маҳалла ва жамиятни қутуриш ҳамда бошқа хавфли касалликлардан асрашга ҳисса қўшамиз.
🖊З.УМИРОВА,
Хива туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими олий тоифали эпидемиолог врачи.
Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.
Hamda bularni ko'ring
Сиз бу ҳакда билишингиз керак!22-11-2024, 11:54
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?18-01-2024, 17:08
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШ – ботулизм касаллиги хақида нималарни биламиз?22-11-2024, 11:50
Қонунчиликка кўра, қуйидаги ҳолатларда гўшт маҳсулотларини реализация қилишга рухсат берилмайди: (https://www.lex.uz/docs/4327596#4333759)13-04-2026, 15:29
Вирусли гепатит “А“ касаллигидан огоҳ бўлинг!23-06-2026, 15:02