Ishonch telefoni
Bosh sahifa » Axborot xizmati / Sohaga oid xabarlar » 🔻Сиз бу ҳақда биласизми? ЗИРА - ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

🔻Сиз бу ҳақда биласизми? ЗИРА - ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ

3-07-2026, 10:16
21
🔻Сиз бу ҳақда биласизми?

ЗИРА - ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ 

Мамлакатимизда суғориладиган ерлардан оқилона фойдаланиш, сув тежовчи усулларни кенг жорий этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда ғўза қатор ораларига зира экиш бўйича амалга оширилаётган тажриба-синов ишлари эътиборга лойиқ. Бу усул ғўзанинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмасдан, қўшимча ҳосил олиш имконини яратади.

Жорий йилда республика бўйича тажриба тариқасида 1,5 минг гектар майдонда, жумладан Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида Ҳиндистондан келтирилган юқори навли зира уруғи ғўза қатор ораларига экилди. Дастлабки натижалар ушбу агротехнологиянинг самарали эканини кўрсатди. Ҳар гектардан ўртача 500 килограмм зира ҳосили олиниб, сифатли маҳсулот етиштиришга эришилди.

Бу тажриба тадбиркорлар ва фермерлар томонидан кенг қўлланилса, қўшимча даромад манбаи яратилиши билан бирга экспорт ҳажмини оширишга ҳам хизмат қилади. Бугунги кунда Ўзбекистон юқори сифатли зира ва бошқа зираворлар экспорт қилувчи етакчи давлатлардан бири бўлиб, Россия, АҚШ, Қозоғистон ҳамда Европа мамлакатларида ушбу маҳсулотларга талаб тобора ортиб бормоқда.

🖊Манзура БОЛТАЕВА,
Хива туман СЭО ва ЖСБ санитария-гигиена бўлими мудири.


Ctrl
Enter
Xatoligni aqniqladingizmi?
Matnni belgilang va Ctrl+Enter tugmalarini bosing.